Пахта терувчиларга амалдаги ставкага қўшимча равишда устама ҳақ тўланади

    Агросектор 3 ноябр 2021 1444

    Ҳукумат қарори билан пахта-тўқимачилик кластерларига пахтани териб олиш учун 1,6 трлн сўмгача ресурслар ажратилади. Машинада пахта йиғиб олиш хизмати харажатларининг 30 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

    Ҳукуматнинг «2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Унга кўра, Молия вазирлиги пахта-тўқимачилик кластерларига пахтани териб олиш учун йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 1 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш мақсадида олти ой муддатда қайтариш шарти билан «Агробанк» депозитига 1,6 трлн сўмгача маблағлар жойлаштиради.

    2021−2023 йилларда Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида тавсия этилган хизмат тарифларидан келиб чиққан ҳолда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахтани йиғиш харажатларининг 30 фоизи давлат бюджети ҳисобига қоплаб берилади.

    Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 3 йил муддатга божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштирувчи йиғимлардан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

    Шунингдек, ушбу техника, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

    Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида, Қашқадарё вилоятининг 6 та, Сурхондарё вилоятининг 4 та туманида пахта терувчиларга амалдаги ставкага қўшимча равишда ҳар бир кг пахта учун 230 сўм устама ҳақ тўланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates