Пекинда Оролбўйи минтақасида экологик лойиҳалар масалалари муҳокама қилинди

    Халқаро ҳамкорлик 11 апрел 2022 1528

    Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Оролбўйи минтақасида тупроқ шўрланишига қарши курашишда Хитойнинг илғор илмий ва технологик ечимларини жалб этиш масаласига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакиллари, Пекин ўрмон хўжалиги университети, Хитой ўрмон хўжалиги академияси, Давлат ўрмон хўжалиги ва яйловлар бошқармаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирок этди.

    Учрашувда чўлланиш ва тупроқ шўрланишига қарши курашишда ҳамкорлик қилиш, Оролбўйида экологик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Хитойлик олимлар ХХРнинг айрим чўл ҳудудларида шўрланган тупроқни тиклаш бўйича қўлланилаётган замонавий усуллар ҳақида тақдимот ўтказди.

    Тадбир якунида томонлар Оролбўйидаги шўрланган ҳудудларда деҳқончилик қилишнинг муқобил усулларини жорий этиш мақсадида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, бу орқали яйловлар барпо этиш, уларнинг унумдорлигини ошириш, шунингдек, ўрмон хўжалигининг айрим йўналишлари бўйича ўзбек мутахассислари малакасини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик дастурини қабул қилишга келишиб олди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates