Пекинда Ўзбекистон туризм салоҳияти намойиш этилди

    Туризм 12 октябр 2022 1426

    Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида мамлакатимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга бағишланган тадбир ўтказилди.

    Тадбирда Хитойда фаолият юритаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

    Иштирокчилар эътиборига Ўзбекистоннинг бебаҳо маданий ва тарихий мероси ҳамда туристик салоҳияти, шунингдек, сўнгги йилларда юртимизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар учун қулайликлар яратиш, туризмнинг турли йўналишларини оммалаштириш каби йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида барпо этилган «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор жойларга оид видео лавҳалар намойиш этилди.

    Тадбир давомида иштирокчилар эътиборига ўзбек миллий рақслари ва куй-қўшиқлари ҳавола этилди, адрас ва атлас каби матолардан тайёрланган миллий кийимларнинг намойиши ўтказилди.

    Ўзбекистоннинг бетакрор маданияти, урф-одатлари ва туризм йўналишидаги улкан салоҳияти катта қизиқиш уйғотди.

    Тадбирда иштирок этган хорижий меҳмонлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, гўзал юртимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини ўз кўзлари билан кўришни режалаштирганини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates