Жиззах давлат педагогика университетида Пенcак Силат спорт тури бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда

    Жиззах давлат педагогика университети мезбонлигида бўлиб ўтаётган Пенcак Силат спорт туридан халқаро мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Жиззах Киберспорт Аренасида бўлиб ўтган маросимда халқаро ва миллий делегация вакиллари, 600 дан зиёд спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва талаба ёшлар иштирок этишди.

    Очилиш маросимида сўзга чиққанлар бу каби мусобақалар нафақат чемпионларни етиштиришга, балки миллатлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва маданий алмашинувни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

    «Биз учун бу мусобақага мезбонлик қилиш – катта шараф ва масъулият. Жиззах давлат педагогика университети педагогика, спорт ва таълим соҳаларида халқаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга интилади. Ушбу тадбир ана шу йўналишдаги муҳим қадамлардан биридир. Бугун Жиззахга келган ҳар бир меҳмон – бизнинг азиз дўстимиз,ҳамкоримиз ва қадрли меҳмонимиздир. Университетимиз жамоаси мусобақанинг юқори даражада ўтиши, барча иштирокчиларнинг муносиб қабул қилиниши ва муваффақиятли иштирок этиши учун бор куч-ғайратини сафарбар этган. Ўйлайманки, барча спортчилар ушбу нуфузли мусобақада фаол, ҳалол ва юксак руҳда иштирок этишади» — дейди университет ректори Ш.Шарипов

    Пенcак Силат – бу фақат спорт эмас, бу – маданият, тарбия, бирдамлик ва тинчлик рамзидир. Спортнинг Пенcак Силат тури бўйича Жиззах Давлат педагогика университети ҳамда Ўзбекистон Пенcак Силат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган Марказий Осиё очиқ чемпионатига 16 май куни старт берилди. Мусобақалар 19 май кунига қадар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates