Перуда қадимий ибодатхона ва театр топилди

    Археологлар Перу қирғоғида тахминан тўрт минг йиллик қадимий ибодатхона ва театр қолдиқларини топишди.

    Улар талон-тарож ва вайронагарчилик хавфи туфайли Ла Отра Банда, Cерро Лас Анимас ҳудудида олиб борилган қазишмалар пайтида топилди. У ерда катта ибодатхонага тегишли, лойдан ясалган қадимий деворлар топилди.

    Мазкур жойда саҳнага ўхшаш майдонга олиб борадиган зинапояларга эга кичик театр мавжуд бўлган.

    Археологлар ибодатхона деворларида бир нечта йирик фрескаларни ҳам топишди. Тадқиқотчилар лабораторияда фрескалардаги бўёқларни ўрганишни ва ибодатхонанинг ёшини тасдиқлаш учун радиокарбон таҳлил учун намуналар юборишни режалаштирмоқда, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates