«Победа» авиакомпанияси Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқда

    Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2024 йил 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлашни режалаштирмоқда.

    Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" бошқарув компанияси ахборот хизмати маълум қилди.

    Москва — Тошкент — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни «Boeing» 737-800 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бугунги кунда авиаташувчи Москва — Самарқанд — Москва, шунингдек, Санкт-Петербург — Самарқанд — Санкт-Петербург йўналиши бўйича ҳар куни парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

    «Победа» — Россиянинг «Аэрофлот — Россия ҳаво йўллари» гуруҳига қарашли лоукостер авиакомпания, штаб-квартираси Внуково аэропортида(Москва) жойлашган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates