Поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ иссиқ ҳаво сабаб Ўзбекистондаги поездлар тезлиги пасайтирилишини маълум қилди.

    Ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади.

    "Йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин», — дейилади «Ўзтемирйўлйўловчи» хабарида.

    Таъкидланишича, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совитиш тизими ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates