Покистоннинг TCS транспорт-логистика компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш ниятида

    Транспорт 4 август 2022 1899

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Покистоннинг йирик транспорт-логистика компанияси TCS раиси Холид Аван билан учрашди.

    Учрашувда томонлар транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликдаги алоқаларни ривожлантириш, Ўзбекистондан Покистон ҳудуди орқали халқаро денгиз портларига олиб чиқувчи транспорт коридори бўйлаб барқарор юк ташувларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

    Покистон томони Ўзбекистон Республикасининг халқаро транспорт йўлакларини диверсификация қилиш, минтақа транзит салоҳиятини яхшилаш ва жанубий йўналиш бўйлаб Покистонга хавфсиз ва барқарор юк ташувларини йўлга қўйиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Холид Аван Ўзбекистонда доимий фаолият юритишни йўлга қўйиш ва Марказий Осиё минтақасидан юк ташувларини ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда TCS компанияси ваколатхонасини очиш ниятида эканлигини маълум қилди.

    Шу билан бирга Холид Аван ўзаро ҳамкорлик алоқалари доирасида TCS компанияси ўзбекистонлик талабаларни Покистон олий ўқув юртларида транспорт-логистика соҳасида таҳсил олишини ташкил этиш бўйича молиявий кўмак кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

    Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва юк ташиш шартларини яхшилашга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates