Польшада сув тошқини катта талафот келтирди

    Польша Бош вазири Дональд Туск мамлакат жанубидаги кенг кўламли сув тошқинлари туфайли табиий офат режимини эълон қилишга қарор қилди.

    Бу ҳақда Польша Бош вазири Х ижтимоий тармоғида ёзди.

    Кучли ёғингарчилик туфайли Ниса дарёсининг (Одер дарёсининг чап ирмоғи) тошиб чиқиши туфайли Польшанинг жануби ва жануби-ғарбидаги Силезия ва Қуйи-Силезияда йирик сув тошқини содир бўлди. Бу 1997 йилдан буён энг кучли сув тошқини экани айтилмоқда. Клодзко шаҳри маркази ва унинг атрофи сув остида қолди, ҳудуднинг 1600 нафардан ортиқ аҳолиси эвакуация қилинди. Армия қутқарувчилар ва ўт ўчирувчиларга кўмаклашмоқда. Польша матбуотига кўра, икки киши табиий офат қурбони бўлди. Мамлакат жанубида 50 мингга яқин аҳоли электрсиз қолмоқда, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates