Португалиялик қўриқчи ит тарихдаги энг кекса ит сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди

    Боби исмли ит дунёдаги энг кекса ит сифатида тан олинди. Бундан ташқари, у итлар орасида максимал ёш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У ҳозирда 30 ёшда.

    Шу боис у Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.

    Боби 1992 йил 11 майда туғилган. 2023 йил 3 февралда у 30 ёшу 268 кунлик бўлди. У бутун умри давомида Коста оиласи билан Лейрия шаҳридаги Конкейрос қишлоғида яшайди.

    Итнинг эгаси Бобининг узоқ умр кўришининг сабабларидан бири унинг шаҳардан узоқда – тинч ва осойишта муҳитда яшаши билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ит ҳеч қачон занжирга боғланмайди ва у билан боғичсиз юради.

    Жонивор уйдан узоққа бормайди, асосан Боби тўртта мушук дўсти билан ҳовлида вақт ўтказади. Лионель баъзида унинг кўриш қобилияти панд бераётганини сезиб қолади. Чунки унда йўлидаги нарсаларни пайқамай, уларга туртиб ўтиб кетиш ҳолатлари кузатиляпти. Яна бир жиҳати шундаки, у эгалари билан бир хил овқат истеъмол қилади.

    Рекордчи чорва молларини қўриқлашда фойдаланиладиган Рафейру ду Алентежу (Португал қўриқчиси) зотининг соф наслли вакили ҳисобланади. Унинг қариндошлари ўртача 12-14 йил яшайди. Шунга қарамай, Бобининг онаси – Гира 18 йилгача яшади.

    Португалиялик ит 84 йил аввал 29 ёшу 5 ой яшаган аввалги энг кекса ит – Блюи томонидан ўрнатилган рекордни янгилади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates