Posco Group юртимиздаги фаолиятини янада кенгайтиради

    Инвестициялар 15 март 2023 1224

    Жорий йил 14 мартда инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Posco Group корпорацияси раисининг ўринбосари Так Зҳонг билан учрашув бўлиб ўтди.

    Маълумот учун: Posco Group Кореянинг металлургия, энергетика, кимё ва тўқимачилик саноати соҳаларида ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган конгломерат ҳисобланади. Корпорациянинг йиллик айланмаси 69 миллиард долларни ташкил этади.

    1996 йилдан буён Ўзбекистонда енгил саноатдаги «Posco Group» компанияларидан бири «Posco International Textile» фаолият юритиб, Фарғона ва Бухоро вилоятларида 3 та йигирув ва 2 та трикотаж фабрикаларини бошқаради.

    Музокаралар чоғида Фарғона вилоятидаги тўқимачилик кластери фаолиятини кенгайтириш, хусусан, янги пахта тозалаш заводини қуриш, шунингдек, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари бўйича ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

    Бундан ташқари, Корея томони Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида янги кластерлар яратиш орқали Ўзбекистондаги инвестиция портфелининг ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида икки томонлама мунтазам учрашувлар амалиётини давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates