Музокараларда транспорт ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро тайёрлик билдирилиб, муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларни ўз вақтида амалга оширишнинг аниқ механизмлари белгилаб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Power International Holding 1983 йилда ташкил этилган. Дунёнинг 19 давлатида фаолият юритади. Форбес маълумотларига кўра, у Яқин Шарқдаги 13 та энг йирик компаниялардан биридир. Компания, шунингдек, энергетика, металлургия, соғлиқни сақлаш, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 5 та шўъба корхонасига эга.