Пойтахтимизнинг 11 та бозорида байрам савдолари ташкил этилган

    Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 20 августидан эътиборан пойтахтимиз ҳамда республикамизнинг барча шаҳар, туман марказларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг байрам олди савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.

    Ушбу арзонлаштирилган савдо ярмаркалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳокимликлар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Асаларичилар уюшмаси, Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда фермер хўжаликлари томонидан ташкиллаштирилмоқда. Мамлакатимиздаги деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда ташкил этилган ярмаркалар 2022 йилнинг 5 сентябрига қадар давом этади. Иш вақти соат 08:00 дан 20:00 гача.

    Савдо нуқталарида сотувчилар учун барча зарурий шароитлар яратилган. Жумладан, расталар, совуткичлар, тарозилар ва маҳсулотларни сақлаш учун омборхоналар, тўлов терминаллари билан таъминлаб берилмоқда.

    Озиқ-овқат ярмаркасининг формати фермерлар ва деҳқонларга ўз маҳсулотларини пештахталарни ижарага олмаган ҳолда харидорларга тўғридан-тўғри сотиш имкониятини беради. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини камайтиради ва харидорлар учун якуний нархда ўз аксини топиши шубҳасиз. Тўловларни пластик карталар ёрдамида амалга ошириш мумкин.

    Пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги асосий 11 та Фарҳод, Аския, Сергели, Эски Жува, Авиасозлар, Қўйлиқ, Юнусобод, Миробод, Қорақамиш, Наврўз ва Чилонзор деҳқон бозорларида мева-сабзавот, полиз, дуккакли, гуруч, гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум, ўсимлик ёғи, шакар ва турли ичимликлар савдоси ташкил этилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда махсус озиқ-овқат ярмаркаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотилишини кунлик мониторинг қилмоқда, уларнинг нарх-навоси ҳамда бозорларнинг маҳсулотлар билан таъминланганлик даражасини кузатиб бормоқда.

    Ҳар бир алоҳида бозорда ярмаркалар ўз хусусиятларига ва ассортиментига эга, боиси улар республикамизнинг турли вилоятларидаги деҳқонлар томонидан шакллантирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates