«Права» алмаштиришда нима учун навбатлар ҳосил бўляпти?

    Ташвишли хабар 10 ноябр 2021 2129

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун навбат кўплиги акс этган видео тарқалди.

    Бу борада ДХА Фарғона вилоят бошқармаси қуйидагича изоҳ беради:

    Ҳақиқатдан ҳам сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчи фуқаролар оқими ошган. Бу эса ДХМ ларда узун навбатлар ҳосил бўлишига сабаб бўляпти.

    Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида бир кунда 150 дан ортиқ янги турдаги «права» олиш учун аризалар қабул қилиняпти. Бундан ташқари,

    шанба ва якшанба кунлари соат 9:00 дан 15-00 гача аризалар қабул қилинаётганлиги барчага маълум. Дам олиш кунларининг ўзида фуқаролардан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўртача 200 га яқин аризалар олиняпти.

    Бундан ташқари, Фарғона шаҳридаги марказ билан биргаликда Қўқон шаҳри ҳамда Сўх туманида (яқин кунларда белгиланган навбатга асосан, Бувайда туманига махсус аппаратлар кўчириб келинади) ҳам фуқароларга янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш ишлари давом этяпти.

    Бундай турнақатор навбатлар юзага келишининг асосий сабабларидан бири – фуқаролар фақатгина қонунан белгиланган муддат тугаётган сўнги ойларда «права» алмаштириш учун давлат хизматлари марказларига келишларида. Шунинг учун айни кунларда фуқаролар оқими ортган. Бу эса навбатлар юзага келишига сабаб бўляпти.

    Ваҳоланки, 2017 йил 1 октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар — улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда; 2019 йил 1 январь — 2021 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар — мажбурий тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

    Қолаверса, ДХМлар орқали «права» алмаштириш учун онлайн ариза юбориш имконияти ҳам яратилган, деб хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates