“Президент арчаси”нинг асосий байрам тантаналари Тошкент шаҳридаги “Томоша” болалар театр-студиясида бошланди. “Йўлбарс афсонаси” деб номланган байрам дастури икки кун давомида болажонларнинг эътиборига ҳавола этилади.
Мазкур байрам дастурига Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг болалари (1365 нафар) таклиф этилган.