Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
"Ушбу нуфузли телеканал билан ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, энг аввало, Янги Ўзбекистон ислоҳотлар стратегиясининг бориши ва натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказиш муҳимлигини қайд этдик.
Профессионал журналист кадрларни тайёрлаш ва матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдик," — дейилади хабарда.