Учрашувда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доирасини батафсил муҳокама қилинди. Бу қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирилди.
"Оммавий ахборот воситаларимизга қўшма лойиҳаларни амалга оширишда, жумладан, контент алмашиш, пресс-турлар уюштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бой тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда илгари суришда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олдик," — дейди Шерзод Асадов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.