Унда дунёнинг Европа, Америка, Осиё қитъаларидан таълим соҳасининг 100 дан ортиқ етук мутахассислари, хорижий давлат элчихоналари, нуфузли халқаро ташкилотларнинг юртимиздаги ваколатхоналари вакиллари ҳамда халқаро олий таълим муассасалари рейтингини баҳоловчи Times Higher Education ташкилоти ва Америка Қўшма штатларидан Массачуcетс технология институти, Германиядан Мюнхен Техника Университети, Германиядан TUM International ташкилоти, Буюк Британиянинг Кембридж ҳамда Ноттингем университетлари иштирок этиши кутилмоқда.
Мазкур форумдан кўзланган мақсад хорижий давлатлар вакилларини Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари билан таништириш, замонавий таълим тизимини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Форум доирасида таълим тизимини янада ислоҳ этиш ҳамда инновацион ечимларни жорий этиш мавзусида сессиялар, давра суҳбатлари ҳамда тақдимотлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 16 ноябридан эътиборан форум доирасидаги тадбирлар ҳафталигига старт берилди. Бунда Ўзбекистонга таклиф этилган хорижий мутахассислар иштирокида тақдимотлар, семинар-тренинглар ва учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Форум Халқаро Анжуманлар саройида 24-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.