Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов наманганлик сайловчилар билан учрашди

    Сайлов 4 октябр 2021 1423

    “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

    Тўрақўрғон туманидаги маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда партия фаоллари, депутатлар, хайрихоҳлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, фаол аёл-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

    Учрашув аввалида, Президентликка номзоднинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили – “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати Исроилжон Жўраев иштирокчиларга номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

    Шундан сўнг Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар, асосий масалаларни сайловчилар эътиборига ҳавола этди.

    Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг ролини кучайтириш, ижро ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ватанпарвар, профессионал ва фидойи инсонлар келишини таъминлаш, жиноятчиликка, порахўрликка, таъмагирликка, зўравонликка қарши муросасиз курашиш, адолатли ва мустақил суд-ҳуқуқ тизимини яратиш ишларини давом эттириш, судни том маънода адолат қўрғонига айлантириш каби асосий масалалар диққат марказидан жой олганлиги таъкидланди.

    Учрашувда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлигини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш тўғрисида фикр юритилди.

    Номзод томонидан илгари сурилгаг Сайловолди дастурига кўра, маънавий тарбиянинг устуворлигини таъминлаш учун “Адолат” СДП давлат барча маданий, тарихий ёдгорликларни ва табиат ёдгорликларини рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши, уларга маблағ ажратишини шартлиги қайд этилди. Миллий ва тарихий қадриятларимизга асосланган “Жамиятда юриш-туриш одоб-ахлоқ қоидалари”ни яратиш ва жорий этиш ғояси илгари сурилди.

    Аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш, фуқаролар орасида тиббий маданиятни шакллантириш сингари ижтимоий масалаларнинг дастурдан жой олганлиги алоҳида қайд этилди. Мамлакат учун замонавий, юқори интеллектуал кадрларни тайёрлашда таълим тизимининг барча босқичидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жадаллаштириш ғоялари ҳам маъқулланди.

    Номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича, ҳаётий мисоллар билан асосли жавоблар берди.

    Сайловолди дастур юзасидан фикр-мулоҳаза билдирган сайловчилар вакиллари номзодни қўллаб-қувватлаб, 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовга овоз беришга чорладилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates