Президентнинг янги ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

    Мамлакатимизда 25 июл 2022 2211

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг анъанавий душанба брифинги бироз танаффусдан сўнг яна қайта тикланди ва келгуси ҳафтадан янги форматда давом этади. 

    Давлат раҳбарининг бу ҳафта иш режаси қуйидагича:

    • Тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилиши кўзда тутилган.
    • 28-29 июль кунлари Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёевнинг Ташкилот ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви кўзда тутилган.
    • 25-26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Уларга Президент мурожаати йўлланади.

    Брифингда ўтган ҳафта давлат раҳбари иштирокидаги тадбирлар ҳақида ҳам батафсил ахборот берилди.

    Шерзод Асадов Президентнинг якшанбаси қандай ўтгани ҳақида:

    "Ҳафтанинг сўнгги куни якшанба дам олиш куни бўлишига қарамасдан давлатимиз раҳбари учун фаол тарзда кечди. Президентимиз Марказий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари, шунингдек, Туркия Республикаси етакчилари билан телефон орқали мулоқотлар қилди.

    Мулоқотларда хорижий давлат раҳбарлари Президентимизни таваллуд айёмлари билан қутладилар, шунингдек, икки томонлама алоқаларнинг янада ривожлантириш борасида суҳбат қилдилар.

    Шу ўринда алоҳида қайд этиб ўтиш лозим, Президентимизнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати туфайли мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бормоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари, саъй-ҳаракатлари халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда.

    Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари учун ҳурматли Шавкат Миромонович Россия Федерацияси Президенти томонидан Александр Невский ордени билан тақдирланганликлари ҳам бунинг бир ифодаси бўлди."

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates