баннер
21 мар 2025
16:59

    Путин Украинадаги можарони ҳал қилишнинг асосий шартини айтди

    Гап Киевга ҳарбий ёрдамни тўлиқ тўхтатиш ҳақида кетмоқда.

    Россия Президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Доналд Трампга Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун Киевга ҳарбий ёрдамни бутунлай тўхтатиш кераклигини айтди.

    Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати телефон суҳбатидан сўнг маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.

    “Можаро авж олишининг олдини олиш ва уни сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилиш йўлида ҳаракат қилишнинг асосий шарти хориждан ҳарбий ёрдамни ва Киевга разведка маълумотларини тақдим этишни тўлиқ тўхтатиш бўлиши кераклиги таъкидланди”, дейилади баёнотда.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech