Қалмоғистонда енгил самолёт ҳалокатга учради

    Қалмоғистонда (Россия Федерацияси) енгил моторли самолёт қаноти электр узатиш линияси таянчига урилиши оқибатида ҳалокатга учради.

    Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Ғарбий минтақалараро транспорт тергов бошқармаси ўз сайтида маълум қилди.

    Аввалроқ Жанубий транспорт прокуратураси душанба куни Қалмоғистоннинг Яшкўл туманида енгил моторли самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эди. РИА Новости агентлигининг минтақа ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси учувчи касалхонага ётқизилганини қўшимча қилди.

    Тергов маълумотларига кўра, СП-30 ўта енгил самолёти учувчиси Хар Толга қишлоғидан 10 километр жанубда авиация кимёвий ишларини бажараётган бўлган. “Самолёт қаноти электр устуни билан тўқнашиб кетди. Оқибатда самолёт қулаб тушди, учувчи эса турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди”, дейилади хабарда.

    Терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечирмоқда, тергов ҳаракатлари ташкил этилди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates