35/6 кВли "Қамчиқ", "Резак", "Тўққизинчи", "Йўлсоз" нимстанцияларидаги трансформаторлар узлуксиз электр энергияси етказиб беради.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали ахборот хизматининг билдиришича, Поп ҳудудида жойлашган 35/6 кВли "Қамчиқ" нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли "Портал-2" ҳаво тармоғи аномал совуқ сабабли таранглашган ва изолятор синганлиги аниқланган.
«Қамчиқ» устачилик бўлими ходимлари -23 ҳароратга қарамай, носозликни зудлик билан тузатди ва қайта таъминот тўлиқ тикланди.