Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи машина кабинасига қисилиб қолгани тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига 11 май куни соат 01:01да маълум қилинган.
Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб борди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди, шунингдек, хандаққа тушиб кетган юк автомобили хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди.









