Маълумки, "Қамчиқ" довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли, 15 февраль куни соат 22:40 дан А-373 халқаро автомобиль йўли ҳаракат учун вақтинча ёпилган эди.
Шу сабабли фуқароларни довондан эвакуация қилиш штаби тузилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамкорлигида фуқароларга 5202-сонли "Оҳангарон – Ангрен – Поп" йўналишида махсус поезд рейси ташкил этилди ва бугун соат 05:20 дан бошлаб “Оҳангарон”, “Ангрен”, “Орзу” темир йўл бекати ҳамда вокзалларидан "Поп" вокзалигача 200 нафардан ортиқ йўловчи поездда эвакуация қилинмоқда.
Шунингдек, 5201-сонли "Поп – Ангрен" йўналишида ҳам фуқароларни довондан эвакуация қилиш ишлари давом эттирилади, дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.