Қарши тумани делегацияси Хитойда

    Қарши туман ҳокими бошчилигидаги туман делегацияси аъзолари инвестиция ҳамда йирик корхоналарни жалб қилиш ва бу орқали туман аҳолиси учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида Хитой давлатига хизмат сафарида бўлиб туришибди.

    Делегация ўз ташрифини дастлаб Хитойнинг Шандун провинциясида жойлашган йирик саноат шаҳри Зибо шаҳридан бошлади. Ташриф жараёнида «Luwei Pharmaceutical Group» ва «Luthai Group» каби йирик компанияларда бўлиб, ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди.

    Айни вақтда ушбу йирик компанияларни қўшимча фаолиятини Ўзбекистонда яъни Қарши туманида ҳам йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Таъкидлаш керак, муҳокамалар давомида туман раҳбари Қарши туманида ушбу компаниялар билан қўшма корхоналарни очиш ва аниқ лойиҳалар устида ишлаш таклифини билдирган.

    Туман делегациясининг Хитойга ташриф давом этмоқда

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates