Қарши туманидаги маҳалла анжирчиликка ихтисослаштирилди

    Агросектор 5 апрел 2021 1458

    Қашқадарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Бутаев иштирокида "Кўчкак" МФЙда "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича қатор ишлар олиб борилди.

    Кўчкакликларнинг азалдан анжирчилик билан шуғулланиб келаётгани ҳисобга олиниб, МФЙнинг ўсиш нуқтаси сифатида белгилаб олинди. Туман захирасида бўлган 29 гектар ер майдонини кооперация асосида 112 нафар темир дафтар, аёллар дафтари ва ёшлар дафтарига кирган фуқароларга 25 сотихдан ажратилди.

    Ҳисоб-китобларга кўра, бир оила 25 сотих ердан 1 ва 2 йилларда қовун ва пиёз етиштиришдан (алмашлаб экиш) 12,9 млн сўм, 3 йилда 20,5 млн сўм, 4 йилдан анжир ҳосилидан 30-35 млн сўм соф фойда олади.

    Келажакда анжир қуритиш цехи ташкил этилиб, 224 нафар янги иш ўринлари яратилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates