11 июндан Истанбул ва Наманган ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилди.
Парвозлар ҳафтада бир марта сешанба кунлари Airbus А321 самолётларида амалга оширилади. Шунингдек, 13 июндан бошлаб авиаташувчи Қарши – Истанбул – Қарши йўналиши бўйича парвозларни бошлайди.
Парвозлар ҳафтада бир марта пайшанба кунлари Airbus А321 самолётларида амалга оширилади.
Июнь ойи якунига Ўзбекистоннинг саккиз шаҳридан – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Фарғона, Наманган ва Қаршидан Истанбулга тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар амалга оширилади.
Шунингдек, Қанот Шарқ авиакомпанияси яқин орада Қаршидан яна икки йўналиш Қарши – Москва – Қарши ва Қарши – Санкт-Петербург – Қарши йўналишларида парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган.