Қаршида ўзаро келишмовчиликни «самосуд» билан ҳал қилмоқчи бўлган йигитга жиноий иш очилди

    Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар бир йигитни калтаклагани аск этган видеолавҳа тарқалди. 

    Видеолавҳа юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

    Таъкидланишича, шу йилнинг 21 апрель куни тахминан соат 16-00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи Х. Д.ни Қарши шаҳар «Ватанпарварлар боғи» олдидан «Матиз» русумли автомашинага миндириб, шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.

    Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates