Қашқадарёда 15 ёшли қизни жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган аёл 7,6 ойга кесилди

    Қашқадарёда вояга етмаган 15 ёшли Ч.T. ни 7 ой давомида мажбуран жинсий қулликда сақлаб келган аёл қамалди.

    Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

    Маълумотларга кўра, Болалар омбудсмани сўровига асосан Бош прокуратура мазкур ҳолатни назоратга олган. Вилоят прокуратураси томонидан тузилган тергов гуруҳи эса жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган.

    Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида вояга етмаган (2009 йилда туғилган қиз) га нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар юзасидан ёпиқ тарздаги суд муҳокамаси бўлиб ўтди.

    Унга кўра, шу йилнинг 8 апрель куни суд ишни ҳар томонлама, холисона ўрганиб, мавжуд далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчиларни айбли деб топди.

    Жумладан, судланувчи N.A. (аёл) ЖКнинг 135 моддаси 3 қисмининг "а,г" бандлари (Одам савдоси) ҳамда 127 моддасининг 3 қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    Судланувчилар A.Ф. (эркак) ва Ш.У. (эркак) ЖКнинг 118 моддаси 3 қисмининг "а" банди (Номусга тегиш), 135-моддаси 3 қисмининг "а,г" бандлари (Одам савдоси), 127 моддасининг 3 қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айбли деб топилиб, уларга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

    Мазкур ҳукм юзасидан судланувчилар томонидан апелляция тартибида шикоят берилган бўлиб, Қашқадарё вилояти суди апелляция тартибида мазкур шикоятларни кўриб чиқди ва биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

    Таъкидлаш жоизки, бу тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан, мазкур ҳукм бўйича маҳкумларга нисбатан жазони юмшатиш ҳеч бир чораси қўлланилмайди ва жазо тўлиқ ўталади.

    Вояга етмаган жабрланувчи Ч.T. га Болалар омбудсмани ва тегишли ташкилотлар томонидан зарур бўлган барча ижтимоий ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates