Қашқадарёда ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ижтимоий ҳаёт 23 феврал 2023 1872

    У ҳужжатларни сохталаштириш орқали 162,0 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан толон-тарож қилган.

    Шаҳрисабз туманида маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган А.Т.Ў. “B.S.B.” МЧЖ таъсисчиси сифатида ушбу МЧЖни ташкил қилган.

    Бир вақтда таъсисчилик ва раҳбарлик қилиб келган ҳоким ёрдамчиси ўз лавозимидан фойдаланиб, 114,0 млн сўм солиқ ва йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш ва тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктирган ҳолда ҳужжатларни сохталаштириш орқали 162,0 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан толон-тарож қилган.

    Мазкур ҳолат бўйича “B.S.B“ МЧЖ раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 2-қисми “Б” банди (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш), 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан ҳамда бир тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахсларига нисбатан 167-моддаси 3-қисми “а” банди банди ва 228-моддаси 2-қисми “Б” банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates