баннер
26 фев 2025
01:43

    Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариб келган цех фош этилди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилоятида ноқонуний тарзда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган жувозлар аниқланди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Л.Р., Ў.Э. ва Р.М. ушбу ҳудудларда жойлашган яшаш хонадони ёрдамчи хўжалиги ва нотурар биноларда ташкил этган яширин цехларда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланган.

    Маълумотларга кўра, тадбир жараёнида жами 1 885 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1,4 тонна чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech