Қашқадарёда каналларни бетонлаштиришда янги технология жалб этилиши мумкин

    Сув йўқотишларини камайтириш, бунинг учун каналларни бетонлаштириш, композит ва бошқа турдаги янги материаллардан фойдаланиш, инновацияларни қўллаш бўйича Давлатимиз раҳбари томонларидан берилган топшириқ вилоят раҳбарларининг диққат марказида бўлиб турибди.

    Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов ирригация тармоқларини бетонлаштириш ва таъмирлашда янги турдаги маҳсулот бўлган геосинтетик бетонли композит материаллардан фойдаланишни таклиф этаётган Буюк Британиянинг «United Concrete Canvas» компанияси ҳаммуассиси Иэн Вудкок билан учрашди.

    Компания маҳсулоти сув ўтказмайдиган LLDPE мембрана, ультрабинафша нурларига чидамли ташқи сирт, юқори зичликдаги чокли композит материал, енгил ва мустаҳкам бетон қоришмадан фойдаланилган бўлиб, уни ариқ ва каналларга ўрнатиш ҳам кўп вақт талаб этмайди.

    Томонлар мулоқот давомида ушбу лойиҳани воҳада амалга оширишни аввал тайёр маҳсулотдан фойдаланиш ва тез орада ишлаб чиқаришни ҳам шу ерда амалга ошириш бўйича кенгайтирилган музокараларни ўтказишга келишиб олишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates