Вьетнамнинг «ROX Group» компанияси Ўзбекистонда лойиҳалар амалга оширмоқчи

    Жорий йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Вьетнамнинг «ROX Group» компанияси асосчиси Туан Чан билан учрашди.

    Маълумот учун: «ROX Group» 1996 йилда ташкил топган. Фаолиятининг асосий йўналишлари: кўчмас мулк, технология, меҳмондўстлик ва молиявий хизматлар. Компания 2023 йилда 2,4 миллиард доллар даромад кўрган. Компанияда 2000 дан ортиқ ходимлар ишлайди. У халқаро бозорларда, жумладан, Европада ўз иштирокини фаол равишда кенгайтириб боряпти.

    Учрашувда Туан Чан мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитларни, шунингдек, хорижий инвесторлар учун жуда жозибадор механизм бўлган устувор йўналишларда тайёр, юқори даромадли лойиҳаларни ишлаб чиқиш тизими самарадорлигини юқори баҳолади.

    Хусусан, «ROX Group» Ўзбекистон ҳудудларида уй-жой қурилиши ва рекреацион туризмни ривожлантириш йўналишларида лойиҳаларни амалга оширишга сармоя киритмоқчи.

    Музокаралар якунида ҳамкорликнинг муҳокама этилган йўналишлари доирасида навбатдаги тадбирлар ишлаб чиқилди ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида компанияни доимий қўллаб-қувватлаш учун алоҳида инвестиция менежери бириктирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates