Қувайтлик инвесторлар Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдиряпти

    Жорий йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Fouad Al-Ghanim and Sons Group of Companies» асосчиси ва раҳбари Фуад Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашди.

    Қувайт томонига соғлиқни сақлаш, транспорт инфратузилмаси, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳалардаги лойиҳа ташаббуслари тақдим этилди.

    Ўзбекистон давлат-хусусий шериклик дастури иштирокчилари учун очилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди. Дастур турли соҳаларга умумий қиймати 30 миллиард доллардан ортиқ узоқ муддатли инвестицияларни жалб этишни назарда тутади.

    Учрашув якунлари бўйича Қувайт делегацияси вазирлик томонидан махсус бириктирилган лойиҳа менежерларининг кўмагида муҳокама этилган лойиҳалар устида ишлаш бўйича келгусида амалий қадамлар қўйишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: «Fouad Al-Ghanim and Sons Group of Companies» машинасозлик, қурилиш, энергетика, автомобилсозлик, савдо, кемасозлик, авиация, телекоммуникациялар, меҳмонхона бизнеси ва кўчмас мулк соҳаларидаги энг йирик корпорациялардан бири ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates