баннер
17 мар 2025
02:24

    Қозоғистон билан савдо ва сармоявий ҳамкорлик миқёси кенгайтирилади

    Жорий йил 15 мартда инвеститсиялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Қозоғистон Республикаси Савдо ва интегратсия вазири Арман Шаккалиев билан музокаралар ўтказди.

    Томонлар амалдаги икки томонлама келишувларнинг бажарилиши ҳамда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги тадбирларни муҳокама қилдилар.

    Лазиз Кудратов Арман Шаккалиевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган «Термиз» халқаро савдо марказида Қозоғистон маҳсулотлари павильонининг очилишини юқори баҳолади ва павильоннинг муваффақиятли ишлаши ҳамда афғон ишбилармонлари томонидан унга катта қизиқиш билдирилишига ишонч билдирди.

    Ўзаро товар айирбошлаш изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. 2024 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, рангли металлар, кимё маҳсулотлари ва пластмасса маҳсулотлари экспорти кўпайди ҳамда товар айирбошлаш ҳажми қарийб 4,3 миллиард долларга етди. Томонлар маҳсулот ҳажмини ошириш, тўсиқларни бартараф этиш ва маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш шароитларини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

    Сармоявий ҳамкорлик кўлами кенгайиб боряпти. Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 1042 та корхона фаолият юритади, уларнинг аксарияти улгуржи ва чакана савдо, IT-хизматлари, қурилиш, молия ва суғурта фаолияти, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар билан шуғулланади. Айни пайтда Қозоғистонда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 4,5 мингдан ортиқ компания рўйхатга олинган. Тадбиркорларни ўзаро асосда тизимли қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар 2030 йилгача мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш Дастурини имзоладилар ҳамда 2025 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари раҳбарларининг ўзаро ташрифлари жадвалини тасдиқладилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech