баннер
15 мар 2025
14:00

    Покистон «Made in Uzbekistan» кўргазмасини мезбонлик қилмоқда

    Бизнес 12 феврал 2025 596

    Жорий йил 11 февралда Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон-Покистон муносабатлари тарихида илк бор «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, 500 дан ортиқ ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этяпти.

    Кўргазмада электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебель ва ёғочсозлик, кимё саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва туризм каби соҳаларга ихтисослашган 100 га яқин Ўзбекистоннинг йирик миллий компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш қиляпти.

    Тадбир доирасида «B2B ва «G2B» музокаралари ташкил этиляпти. Тадбиркорлар янги алоқалар ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қиляптилар. Шунингдек, икки давлат расмийлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида янги савдо шартномаларининг техник ва ҳуқуқий жиҳатларини ҳам муҳокама қилиш имконига эга бўляптилар.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ўзбек маҳсулотларини Покистон бозорига олиб чиқиш, икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги сармоявий лойиҳаларни йўлга қўйишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

    Тадбир якунида Ўзбекистон ва Покистон корхоналари ўртасида умумий қиймати 500 миллион долларлик савдо шартномалари имзоланиши кутиляпти, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech