Қибрайликлар китоб ўқимайдими?

    Туманидаги “Зебуннисо” маҳалласида “Обод маҳалла” лойиҳаси доирасида қурилган кутубхонани ким тижорат уясига айлантирди.

    “Кичкина бўлса ҳам, боғинг ва кутубхонанг бўлса, сен ҳеч нарсага муҳтож эмассан”, деган эди қадимги Рим файласуфи Цицерон. Боғсиз-ку, яшаш мумкиндир, лекин инсонни камолотга чорловчи китоб ва кутубхоналарсиз тафаккуримиз ўтмаслашиб, қалбимизни қоронғулик қоплагандек бўлаверади.

    Икки-уч йил бурун Қибрай туманидаги “Зебуннисо” маҳалласида “Обод маҳалла” лойиҳаси доирасида китобхонликнинг инсон камолотидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда, янги бино барпо эттириб, кутубхона қуриб берилган эди. Яқинда китоб олиш учун ўша зиё масканига бордим. Минг афсуски, қайсидир бир уддабурон “тадбиркор” тайёр бинони эгаллаб, ўз манфаати йўлида савдо дўконига айлантириб олибди.

    Бугун туман ва шаҳар марказидаги маҳаллалар билан бир қаторда чекка ҳудудлардаги йиғинларда ҳам кутубхоналар ташкил этиляпти. Бинобарин, мутолаага ошнолик нафақат маънавиятни юксалтиради, балки фикрлаш қобилияти, нутқ маданиятини бойитади, дунёни танитади, эзгулик ва адолат сари етаклайди. Бу ўринда фақатгина маҳалла биносининг ўзида зиё маскани ташкил этилмаяпти, ташаббускор фуқаролар ўз уйида, ишхонасида, қишлоғида жамоат кутубхоналарини очиш ҳаракатига тушгани қувонарлидир.

    Шундай бир пайтда “Зебуннисо” маҳалласи, қолаверса, Қибрай тумани мутасаддиларининг бу ишга панжа ортидан қараётганини қандай изоҳлаш мумкин? Ёки қибрайликлар китоб ўқимайдими?

    Исмоил АБДУЛЛАЕВ,

    меҳнат фахрийси, Қибрай тумани

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates