Қирғизистонда ота-онасини қариялар уйига топширган фуқароларни жавобгарликка тортиш таклиф қилинди

    Қирғизистонда ота-онасини қариялар уйига жойлаштирган фарзандларни жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда.

    Жўқорғи Кенеш депутати Тазабек Икромов Жиноят ва Оила кодексларига, шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати ва муниципал хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчаларни тақдим этди, унга кўра, меҳнатга лаёқатли фарзандларнинг кекса ота-оналар учун жавобгарлигини кучайтириш таклиф этилмоқда.

    Депутатнинг айтишича, бугунги кунда кекса ота-оналарни қариялар уйига топшириш одатий ҳолга айланган.

    “Ижтимоий муассасаларда кексалар сони ортиб бормоқда. Улар турли сабабларга кўра у ерга топширилмоқда, асосан фарзандлар уларни ташлаб кетишяпти. Ота-онасини ташлаб кетган фуқароларни жавобгарликка тортиш учун суд қарори керак. Лекин амалда бирорта ота-она фарзандига қарши ариза ёзмайди. Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, бирорта шахс қариялар уйига топширилганида, муассаса раҳбарияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза юборади ва иш судда кўриб чиқилади”, — деди Тазабек Икромов.

    Депутат ота-онасини қариялар уйида қолдирган фуқаро жавобгарликка тортилса, жарима миқдорини 50 мингдан 100 минг сомга оширишни таклиф қилмоқда. Бу норма Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 179-моддаси “Болаларнинг ота-онасини боқишдан бўйин товлаш”да назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, депутат ота-онасини қаровсиз қолдирган фарзандлар давлат хизматига қабул қилинмайдиган қоида киритишни таклиф қилди.

    Қўмита аъзолари қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради tengrinews.kz.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates