“Депутатлар “Қирғизистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш” (Қирғизистон Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси, “Ер қаъри тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси қонунига) тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди ва қабул қилишди ҳамда иккинчи ва учинчи ўқишда Қирғизистон Республикасининг “Қирғизистон Республикасида уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштириш мақсадида ер қарини геологик ўрганиш билан боғлиқ фаолиятни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди, дейилади хабарда.
Матбуот хизматида қайд этилганидек, қонун лойиҳаси ташаббускори мамлакат Бош вазири Оқилбек Жапаров. Қонуннинг қабул қилиниши уран ва торий қазиб олишнинг замонавий технологияларини давлат томонидан мониторинг қилишни назарда тутади, бу эса атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштиришга ёрдам беради. Агар давлат идоралари бундай технологиялар ҳақида маълумот топса, улар ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ушбу ишланмалардан фойдаланишини талаб қилади, деб хабар беради ria.ru.
“Вазирлар Маҳкамаси Раиси Оқилбек Жапаров қонун лойиҳаси уран ва торий конларини эмас, балки титаномагнетит конларини ўзлаштиришга қаратилганини таъкидлади”, дея аниқлик киритилди парламентда.