Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитойга экспорти оширилади

    Агросектор 23 март 2023 1459

    Хитойда ХХР Бош божхона бошқармаси озиқ-овқат хавфсизлиги, ветеринария ва карантин департаментининг Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъул ходимлари, ветеринария ва карантин қўмитаси раҳбарияти иштирокидаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистондан Хитойга узум, қуритилган жийда ва товуқ оёқларини экспорт қилишга рухсат беришни жадаллаштириш масалалари ҳамда ветеринария ва ўсимликлар карантини соҳасидаги бошқа кўплаб масалалар муҳокама этилди.

    Тадбир давомида томонлар келгусидаги ҳаракатлар тўғрисида келишиб олдилар ва тезкор ахборот алмашиш учун бевосита алоқалар муҳимлиги ҳақида умумий фикрга келдилар.

    Шунингдек, 5+1 форматида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича келишувга ҳам эришилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Ушбу мулоқот 2019 йилдан бери Хитойдаги карантин чекловлари сабабли Ўзбекистон расмий делегацияси ва ХХР GTU вакилларининг биринчи юзма-юз учрашувидир.

    Маълумот учун: Хитойга олиб киришга рухсат берилган маҳсулотларнинг умумий сони 19 турни ташкил этади. Улардан: мош, олча, қовун, янги ва қуритилган аччиқ қалампир, ерёнғоқ, анор, аччиқ ўрик, тозаланган ёнғоқ, кунжут, узум уруғи, ширин ўрик данаги, қуритилган ўрик, майиз, асал, лимон, ловия ва қуритилган қовун.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates