Қишлоқ хўжалигида янги мобил илова ишга тушди

    Харита орқали зарарланган майдонни белгилаб, карантин инспекторини чақириш ва унинг фаолияти ҳақида “Инспекторни баҳолаш тизими” орқали изоҳ қолдириш ҳам мумкин.

    Ер эгалари, фермер хўжаликлари, экспортёр, импортёрлар учун янгиланган "Агрокўмакчи" махсус мобил иловаси ишга туширилди.

    Энди фермер ёки деҳқонлар зарурат бўлганда телефон орқали ўзига керакли бўлган маълумотларга эга бўлиши мумкин. Бунинг учун “Агрокўмакчи” мобил иловасининг ўзи етарли.

    Мобил иловада
    ➖зарарли организмлар, бегона ўтлар ҳақида батафсил маълумот;
    ➖ уларга қарши курашиш бўйича тавсиялар;
    ➖ синов ва рўйхатдан ўтган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитлар;
    ➖ экспорт учун очилган бозорлар;
    ➖ ҳудудларда фаолият юритаётган биолабораториялар;
    ➖ тупроқни агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи лабораториялар;
    ➖ ўсимлик клиникалари;
    ➖ қадоқловчи корхоналар ва бошқа фойдали маълумотлар жамланган.

    Харита орқали зарарланган майдонни белгилаб, карантин инспекторини чақириш ва унинг фаолияти ҳақида “Инспекторни баҳолаш тизими” орқали изоҳ қолдириш ҳам мумкин.

    “Қидирув” менюси ёрдамида маълумотларни осонгина топиб олиш мумкин бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates