Қайд этилишича, олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси Фарғона тумани ҳудудида жойлашган яшаш хонадони олдига келиб тўхтаган вақтида белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси салонида ва хонадонида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 367 млн сўмлик 2 турдаги жами 270 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.