Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, экипаж аъзолари енгил тан жароҳатлари олишди.
Экипаж аъзоларининг енгил жароҳат олгани ва кемага зарар етганига қарамай, кема ҳаракатланишда давом этмоқда. Бу охирги марта Малайзия бандаргоҳига етиб борган Transworld Navigatorга қилинган тўртинчи ҳужумдир.
2023 йилнинг 7 октябрь куни Ғазо секторида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан сўнг, Яманнинг исёнчи “Ансор Аллаҳ” (ҳусийлар) ҳаракати вакиллари анклавдаги операция тўхтамагунча Исроилга зарба беришларини ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозидан ўтишига йўл қўймасликларини эълон қилишганди, деб хабар беради report.az.