Қизилқум қўриқхонасида хонгул фотоқопқонга тушиб қолди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Бухоро буғуси (хонгул), тўнғиз ва чиябўри муҳрланди.

    Экология вазирлигининг маълум қилишича, Қизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йил 23 июнда Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳудудларида ташкил этилган. Ҳудудда 359 тур (37 тур сут эмизувчилар, 266 тур қушлар, 29 тур судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчилар, 25 тур балиқлар) жониворлар учрайди. Шундан 50 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    Хусусан, Бухоро буғуси ҳам йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобидан жой олган.

    Шунингдек, Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CИТEС) ИИ Иловасига ва трансчегаравий кўчиб юрувчи тур сифатида Бонн Конвенциясига киритилган.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates