Қўқон шаҳрида «Etnosport challenge 2022» фестивали бошланди

    Туризм 11 октябр 2022 2348

    Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида «Etnosport challenge 2022» фестивали бўлиб ўтяпти. Тадбирни Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Бахтиёр Ибрагимов, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов ҳамда Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси раиси Ойбек Норинбоевлар очиб берди.

    «Маълумки, мамлакатимизда халқ миллий ўйинлари ва миллий цирк санъатини ривожлантириш ва дунё миқёсида кенг оммалаштириш ишлари олиб бориляпти. Айниқса, чавандозлик, улоқ, кўпкари, дорбозлик, мерганлик, тош кўтариш каби халқ миллий ўйинларига катта эътибор қаратиляпти. Ушбу тадбир доирасида этноспорт ва халқ миллий ўйинлари кўргазмали чиқишлари орқали тадбирга ташриф буюрувчи маҳаллий халқ ва сайёҳлар узоқ тарихга эга этноспорт ўйинлари билан танишиш ёки ёдга олиш имконига эга бўлади», — деди Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Бахтиёр Ибрагимов.

    «Бугунги фестиваль учун Қўқон шаҳри бежизга танланмади, — деди Туризм ва маданий мерос вазирлиги бошқарма бошлиғи Заррина Абдуллаева. — Чунки бу ерда халқ сайиллари олдиндан ўтказиб келинган. Қолаверса, мазкур ҳудудда унутилаёзган миллий ўйинлар ҳам қайта тикланяпти. Дорбозлик, цирк санъати жуда ривожланган. Қўқонда цирк санъатимизни бутун дунёга танитаётган полвонларимиз бор. Умуман олганда, Фарғона, Қўқон халқ миллий ўйинларига бой ҳудуд».

    Таъкидлаш керакки, фестивалда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан, қолаверса, Қирғизистондан ҳам иштирокчилар қатнашди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Этноспорт анъанавий ўйинларнинг ҳақиқийлигини сақлаб қолиш ва уларни замонга мувофиқлаштириш имконини берувчи спорт тадбирларининг шаклидир. Этноспорт туризм ва спортни ривожлантиришнинг муқобил шакли бўлиб, соҳаларни бевосита ривожлантиришдан ташқари миллий ўйинлардан иборат бой меросимизни асраб-авайлаш мақсадини қўяди. Шу билан бирга, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзига риоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.

    Шунингдек, этноспорт маданий хилма-хилликни асраб-авайлаш ва қўллаб-қувватлашда жамиятлар ўртасида кўприк вазифасини бажариб, жаҳон ҳамжамиятидаги ҳамжиҳатлик ва самимий мулоқот, халқлар, мамлакатлар, маданиятлар ва шахслар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тинчлик саъй-ҳаракатларини илҳомлантириш ҳамда Қўқон шаҳрига ички ва хорижий туристлар оқимини ошириш йўлида хизмат қилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates