Қоракўл туманида илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

    Сут безини Мадден усулида радикал мастоэктомияси, лимфодесекцияси жарроҳлик амалиёти бепул амалга оширилди.

    - Саратон касаллигини эрта аниқлаш ва даволаш учун, кўп тармоқли марказий поликлиникамизга маммография аппарати олиб келинган эди, – дейди Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Элёр Олтиев. – Яқинда чап кўкрагида катталашиш, оғриқ шикояти билан мурожаат қилиб келган 64 ёшли аёл ушбу тиббиёт ускунаси орқали ўтказилган текширув натижасида чап кўкрак саратони касаллигида гумон қилинди.

    Шундан сўнг бемор, Республика радиология ва онкология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалига йўлланма асосида юборилди ва ташхис тасдиқланди.

    Тегишли муолажалар ва тиббий текширувлардан сўнг беморнинг бошқа органларида метастазлар йўқлигига ишонч ҳосил қилинди.

    Туман онкологи Фазлиддин Саидов ва вилоят онкология маркази хирурги Баҳром Латипов томонидан туман шароитида илк бора чап сут безини Мадден усулида радикал мастоэктомияси, лимфодесекцияси жарроҳлик амалиёти бепул амалга оширилди.

    Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates