Қорақалпоғистон: 7 та туман ҳокимликлари ҳужжатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

    Рақобат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги 7 та ҳокимликларнинг қабул қилган ҳужжатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I-ярим йиллиги давомида 11 та туман ҳокимликларида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун талаблари юзасидан жами 15 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

    Мазкур ўрганишлар жараёнида, Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли туман ҳокимликларида 31 та ҳолатда товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар, енгилликлар ва эксклюзив ҳуқуқларни асоссиз равишда бериш, шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш ва рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келувчи бошқа турдаги ҳужжатлар чиқарилиши натижасида «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 22 моддаси биринчи қисмининг 4, 5, 7, 9, 12 ва 13 хат бошлари талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

    Юқоридаги ўрганиш натижаларига кўра, 7 та туман ҳокимликларининг баённома ва чиқиш хатлари "Рақобат тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates