Қорақалпоғистонда сомон, ўсимликлар пояси ва илдизидан ёқилғи ишлаб чиқарилмоқда

    Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида чиқинди маҳсулотларидан қаттиқ ёқилғи (пеллет) ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, пеллет – турли хил дон экинларининг сомони, маккажўхори пояси, деярли барча ўсимликларнинг илдизлари ва барглари, ёғочни қайта ишлашдан чиққан чиқиндилар ҳамда маиший чиқиндилардан тайёрланади.

    Унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 минг тоннани ташкил этади. Завод ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди.

    Муқобил ёқилғи турларидан бири ҳисобланган мазкур қаттиқ ёқилғи маҳсулотидан хонадонлар ва ижтимоий соҳа обектларини иситишда фойдаланилади.

    Завод Энергетика вазирлиги ва Корея энергетика агентлигининг ҳамкорликдаги навбатдаги лойиҳаси бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот республикамизда муқобил ёқилғи турини ривожлантиришга ва энергия ресурсларини тежашга хизмат қилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates