Қўшни Қирғизистон билан яна бир чегара маскани очилади

    Шу кунларда Учқўрғонда Ўзбекистон Республикасини қўшни Қирғизистон Республикаси билан боғловчи чегара пости қурилиши ишлари жадаллашди.

    Президентимизнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида икки мамлакатнинг ҳудудлараро келишувлари амалга оширилган ҳамда унда Наманган ва Жалолобод вилоятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамловчи “Йўл харитаси” битими имзоланганди.

    Ҳозир Учқўрғон туманидаги Бўстон маҳалласининг “Учқўрғон – Маданият” йўлининг 10-километрида жойлашган “Учқўрғон” чегара божхона пости қурилиш жараёнлари қизғин кечмоқда.

    Таъкидлаш жоиз, худди шундай лойиҳа Қирғизистон Республикаси Навкент тумани Қизилтуу қишлоғи “Кенгсай” божхона постида ҳам амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон-Қирғизистон Республикалари чегарасида жойлашган “Учқўрғон” ва "Кенгсай" чегара божхона постлари шу йили фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates